Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЯНГИ КИТОБ: халқ дарди тараннум этилган тўплам
18:19 / 2019-09-23

Истеъдодли ёзувчи Зокир Худойшукурнинг “Тузоқ” номли қисса ва ҳикоялар тўплами нашрдан чиқди.


Истеъдодли ёзувчи Зокир Худойшукурнинг “Тузоқ” номли қисса ва ҳикоялар тўплами нашрдан чиқди.


“Тузоқ” ижодкорнинг аввалги китобларидан бирмунча баланд ва бадиий бўёқларга бойлиги билан ажралиб туради.

Китобни мутолаа қиларкансиз, воқеалар халқ оҳангларига ҳамоҳанг эканлигига гувоҳ бўласиз. Айниқса, оғзаки равишда оғиздан-оғизга ўтиб келаётган воқеаномалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Аксинча, кишида қизиқиш уйғотади, тарихимизнинг ноёб дурдоналарини билишга чорлайди.

“Тузоқ” ва “Оқ ўтовнинг мунгли ўлани” қиссалари ҳамда “Кайвони момом чўпчаклари” туркумидаги ва бошқа ҳикоялари ана шундай хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Зеро, ушбу тўпламда халқнинг дарди тараннум этилган.


Китоб Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган. Адади беш минг нусха.