Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги китоб: «Жасоратнинг юз лаҳзаси»
12:14 / 2021-05-10

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шойим Шерназарнинг «Жасоратнинг юз лаҳзаси» китоби чоп этилди.

Китоб Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг етмиш олти йиллиги муносабати билан «Муҳаррир» нашриёти томонидан минг нусхада чоп этилган.

Ушбу китобда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, карманалик Пирназар бобо Турдиевнинг жанггоҳларда кечган хотиралари акс этган. Китобда яна урушнинг бор азоб-уқубатларини кўриб қайтган ва бедарак кетган Кармана фарзандларининг тақдирлари билан ҳам танишиш мумкин.

Шойим Шерназарнинг ушбу китоби бадиий публицистик руҳда ёзилган. Унга адибнинг «Жасоратнинг юз лаҳзаси», «Тириклик ҳам бир байрам», «Бедарак», «Оловда ёнмаган мактублар», «Юракда қолган тамға», «Магаданнинг қорлари» номли эсселари, хотира ва суҳбатлар асосида ёзилган ҳикоялари киритилган.  

 

Д.Маматова, ЎзА