French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги китоб: ЎҒИЛ
10:55 / 2020-08-11

Ҳар бир инсон ўзи туғилиб ўсган юрт, ота-онасининг фарзандидир.


“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясида таниқли журналист, ёзувчи Абдужалол Тайпатовнинг “Ўғил” деб номланган янги китоби босмадан чиқди. Бу унинг иккинчи китобидир.

Ҳар бир инсон ўзи туғилиб ўсган юрт, ота-онасининг фарзандидир. Фарзанднинг ўз Ватани, ота-онаси олдидаги бурчи, мажбурияти, қарзлари кўп бўлади.

Рамзий маънода “Ўғил” деб номланган ушбу китобда муаллифнинг энг сара публицистик ва насрий асарлари жамланди. Муаллифнинг Ватанга, она юртга меҳр-муҳаббат, севги ва вафо, поклик ва ҳалоллик, садоқат ва оқибат, виждон ва орият, савоб ва гуноҳ, эътиқод ва инсон умри мазмуни ҳақидаги фалсафий фикрлари сизни бефарқ қолдирмайди.

Умид қиламизки, “Ўғил” китоб жавонингиздан мустаҳкам ўрин олади ва уни ўқиган вақтингизга ачинмайсиз.

Ҳамкасбимизни янги китоб билан табриклаймиз ва унга катта ижодий муваффақиятлар тилаймиз.