Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги китоб: "Гул бир ён, чаман бир ён, Тўла Сулаймон бир ён..."
17:15 / 2021-04-23

«Академнашр» нашриёти Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон шеърларини алоҳида китоб шаклида чоп этди.

Тўплам «Сўз чамани» рукни остида нашр этилган бўлиб, унга шоирнинг «Муқаддас қўшиқ», «Ота макон», «Бахмал тоғларида», «Гулдаста», «Мажнунтол», «Гул бир ён, чаман бир ён» каби ўнлаб шеърлари ва турли йилларда ёзилган шеърий достонларидан парчалар киритилган.

Тўра Сулаймон ўзбек замонавий шеъриятида ўз ўрнига, ўз овозига эга. Унинг шеърлари халқона услубда ёзилган. Ҳар бир мисрасидан донишмандона маъно англанади. Унинг лирикасида гўзал фалсафий ташбеҳлар ётади. Китоб ўқувчига Тўра Сулаймоннинг нафис шеъриятидан бохабар этади.

Китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси «Ижод» жамоат фонди ҳомийлигида нашр этилган.

 

Д.Маматова, ЎзА