Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЯНГИ КИТОБ: Дунёни ўзига сиғдирган кичик энциклопедия
13:05 / 2020-03-18

Айтиш жоизки, айнан шундай муфассал ахборотлар тўпланган китоблар ўзбек тилида жуда кам, аниқроғи йўқ даражада.

китоб.JPG

Бугунги кунда энциклопедик маълумот керак бўлса, тезда интернет тармоғига юзланамиз. Ўқувчилар аста-аста энциклопедияларга мурожаат қилишни унутмоқдалар. 

Ўз-ўзидан бу борадаги асарлар ҳам камайиб бормоқда. Иқтидорли журналист, халқаро ва сиёсий мавзудаги мақолалари билан эътиборга тушган ёш олим, публицист Лазиз Раҳматов муаллифлигида чоп этилган “Дунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгача” рисоласи айнан бугунги кунда камайиб бораётган энциклопедик маълумотларни мужассамлаштирган рисолалардан. Китобда 238 та давлат ҳақида ижтимоий-сиёсий, географик ахборотлар тўлиқ келтирилади. 

Айтиш жоизки, айнан шундай муфассал ахборотлар тўпланган китоблар ўзбек тилида жуда кам, аниқроғи йўқ даражада. 

Ҳар бир давлатнинг бошқарув шакли, бўлиниши, аҳолиси, жойлашуви, табиати, тарихи, иқтисодиёти ва бошқа эътиборга молик маълумотлари баён қилинган. 

Қолаверса, китобда таснифи берилган 238 та давлатнинг ташқи сиёсати ва Ўзбекистон билан муносабатлари бўйича маълумотлар ҳам бор. Ўзбекистон стратегик ҳамкор бўлган ва қўшни давлатларнинг юртимиз билан алоқалари ҳақида ҳам батафсилроқ ахборотлар келтирилган. 

“Yangi kitob” нашриёти томонидан нашрга тайёрланган ушбу китоб сизнинг доимий ҳамроҳингизга айланиши шубҳасиз.