Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги кўприк фойдаланишга топширилди
16:50 / 2015-12-10

Андижон шаҳрида янги кўприк фойдаланишга топширилди.

Андижон шаҳрида янги кўприк фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда янги йўллар ва кўприклар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Бундай кенг кўламли ва изчил ишлар туфайли мавжуд йўлларнинг хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги тубдан яхшиланмоқда. Андижон шаҳрида барпо этилган янги кўприк ҳам автомобилларнинг ўтиш имкониятларини бир неча баробар ошириш имкониятини яратади.

– Инвестиция дастурига киритилган мазкур объектда бунёдкорларимиз томонидан 25 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди, – дейди “Зиё капитал қурилиш” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Муроджон Юсупов. – Эни 25 метр, узунлиги 421 метр бўлган кўприкнинг бир қисми янгидан барпо этилди, иккинчи қисми эса капитал таъмирланди. Лойиҳа доирасида қарийб 1300 метр узунликдаги трассанинг 48 минг квадрат метр майдонига асфальт-бетон қоришмаси ётқизилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.