Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги изоҳли луғат тақдимоти ўтказилди
14:25 / 2025-11-27

Жиззахнинг тарих ва маданият қатламларини очиб берадиган янги изоҳли луғат нашр этилди. Жиззах давлат педагогика университети Филология факультети доценти З.Абдуваҳобов ҳамда вилоят ҳокимлиги маслаҳатчиси Б.Мавлонов томонидан тайёрланган мазкур манба ҳудуд топонимларининг келиб чиқиши, маънавий мазмун-қатламлари ва тилшунослик жиҳатларини илмий асосда ёритиб беради.

Мазкур тақдимотда муаллифлар луғатни яратиш жараёни, жой номларига оид янги изланишлар ва аввалги манбаларда учрамаган қишлоқ ҳамда ҳудудларнинг қисқача тавсифлари ҳақида батафсил маълумот беришди. Улар таъкидлашича,  китобга янги маҳаллаларнинг киритилиши ҳамда ҳудудлар бўйича илмий янгиликларнинг жамланиши унинг амалий аҳамиятини янада оширган.

Тадбир иштирокчилари луғатни Жиззахнинг бой тарихий меросини ўрганишда беқиёс манба сифатида баҳолаб, уни тўпланган билим ва илмий изланишларнинг муҳим натижаси сифатида эътироф этдилар.

Маълум қилинишича, нашр Жиззах вилояти ҳокимлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда университет ҳамкорлигида 500 нусхада чоп этилган. Яқин вақт ичида луғатнинг электрон талқини ҳам кенг жамоатчиликка тақдим этилади.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири