Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонунни жорий этиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар ҳамда соҳанинг мутахассислари иштирок этди.
Қайд этилганидек, жорий йилдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси тизими босқичма-босқич жорий этилади. Янги тизим аҳолининг ижтимоий ҳимоя қамровини кенгайтиради, иш берувчилар зиммасидаги молиявий юкни камайтиради ва расмий бандликни рағбатлантиради. Шу билан бирга, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари давлат томонидан молиялаштирилиши белгиланди.

– Янги ижтимоий суғурта тизими аҳолининг ҳаётий ҳимоя қамровини сезиларли даражада оширади, – дейди Ижтимоий тўловлар бошқармаси бош мутахассиси Дилшодхон Муҳаммеджонова. – Бу нафақат бюджет ташкилотлари ва хусусий секторда ишловчи фуқаролар учун қўллаб-қувватлашни таъминлайди, балки тадбиркорлар учун молиявий юкни камайтиради ва расмий бандликни рағбатлантиради. Тизимнинг босқичма-босқич жорий этилиши унинг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлайди.

Ижтимоий суғурта тизими – аҳоли турмуши ва ижтимоий барқарорликни таъминловчи асосий механизмлардан бири ҳисобланади. У нафақат шахсларнинг ҳомиладорлик, касаллик ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик каби ҳолатларда моддий қўллаб-қувватланишини таъминлайди, балки иш берувчилар учун молиявий юкни камайтириб, расмий бандликни рағбатлантиради. Шу боис, давлат томонидан ижтимоий суғурта соҳасига эътибор қаратилган тадбирлар аҳоли ҳаётини яхшилаш ва мамлакатнинг ижтимоий барқарорлигини таъминлашда стратегик аҳамиятга эга.
Давра суҳбатида янги тизимнинг сифатли ижросини таъминлаш, Ижтимоий суғурта жамғармаси орқали нафақаларни адолатли ва проактив равишда тўлаш ҳамда барқарор молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА