Бош қомусимиз қабул қилинганининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан Сурхондарё вилоятида қурувчилар янги барпо этилган, тубдан қайта таъмирланган ижтимоий соҳа объектларини туҳфа қилмоқда.
Замонавий иншоотларни қабул қилиб олиш Жарқўрғон туманидаги Қораянтоқ маҳалласидан бошланди. “Янги Ўзбекистон” массивида бир йўла янги бунёд этилган 330 ўринли мактаб, 180 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 50 қатновга мўлжалланган оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди.


Янги мактабни қуриб, топшириш учун 11 миллиард 200 миллион сўм, мактабгача таълим муассасасига 6 миллиард 600 миллион ва оилавий шифокорлик пункти учун 1 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланди.
Қумқўрғон туманидаги Янги шаҳар маҳалласида 10 миллиард сўм маблағ эвазига қайта реконструкция қилинган 576 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган мактаб ва Элобод маҳалласида қиймати 4 миллиард 400 миллион сўмлик 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам фойдаланишга топширилди.


Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирларда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.



Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири