Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги истиқболли лойиҳалар – «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг молиявий кўмаги асосида
14:49 / 2022-05-19

Кластер – қишлоқ хўжалигини ташкил этишнинг замонавий ва самарали тизими

Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига кўра, мамлакатимизда бошқа йўналишлар билан бир қаторда, ушбу йўналиш ҳам юқори самарадорликни намойиш этмоқда. Хусусан, пахтачилик тармоғига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ томонидан Қашқадарё вилоятини ривожлантириш мақсадида  17 лойиҳани амалга ошириш учун 354,3 млрд сўмлик кредит маблағлари йўналтирилди.

Пахта хом ашёсидан тайёр маҳсулотгача 

Қарши шаҳридаги «Sulton Tex Group» корхонаси 2016 йилда нисбатан қисқа вақт ичида собиқ пахта заводининг ташландиқ ҳудудида ташкил этилган бўлиб,  “Ўзмиллий банк”  АЖ нинг кредитлари ёрамида қиймати 53 млн долларга тенг бўлган йирик инвестициявий лойиҳаси  амалга оширилди.  Хусусан, “Ўзмиллий банк”  АЖ  кўмагида лойиҳанинг биринчи босқичида Швейцария ва Япониядан 9,8 млн долларлик  замонавий пахта тозалаш, ип йигириш ва ип ўраш ускуналари харид қилинди ва олиб келиб, ўрнатилди, калава йигириш йўлга қўйилди.Натижада 300 иш ўрни ва яна 2000 кишининг бандлигини таъминлаш учун асос яратилди. Маҳсулот нафақат ички бозорга етказиб берилган, айни пайтда дунёнинг 10 мамлакатига экспорт қилинган.

2019 йилнинг тўртинчи чорагида лойиҳанинг иккинчи босқичи – тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришга йўналтирилган, қиймати 5 млн долларлик тикув фабрикаси ишга туширилди. Корхона  Европада ишлаб чиқарилган замонавий технология билан жиҳозланган. Фабрика ишга туширилгач, маҳаллий аҳолининг яна 700 вакили иш билан таъминланди. Ишлаб чиқариш қуввати – йилига 9 млн тайёр маҳсулотни ташкил этади.

Ҳозирги пайтда «Sulton Tex Group» да тўқимачилик кластери яратилган бўлиб, у самарали ва замонавий иқтисодий тизим ҳисобланади. Уни ташкил қилиш учун вилоят ҳудудида ер майдони ажратиб берилди, у ерда жараённинг тўлиқ бўғини: пахта хом ашёсини етиштиришдан тортиб, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришгача бўлган жараён амалга оширилади. Бунинг натижаси -сифатнинг ошишида ва маҳсулот таннархининг камайишида намоён бўлади. 

Куни кеча йигирув-тўқув фабрикасининг иккинчи қуввати ишга туширилди – йилига яна 10 400 тонна пахта қайта ишланади. Бунинг натижасида 350 юртдошимиз иш билан таъминланди. Янги лойиҳанинг қиймати - 20,0 млн доллар, шундан  12,0 млн доллар -  «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг кредити, қолган  8,0 млн доллар – ўз маблағлари. 

Ғиёс РЎЗИЕВ, Sulton Tex Group нинг импорт ва экспорт масалалари бўйича директори: 

- Ҳозирги пайтда корхонамизда  2250  киши ишлайди. Экспортнинг йиллик ҳажми  25 млн долларни ташкил этади.  Маҳсулотимизни АҚШ, Россия, Туркия, Бангладеш, Польшага ва бошқа Европа мамлакатларига етказиб берамиз. Маҳсулотимизга  жаҳон бозорида талаб катта. Йигирув-тўқув фабрикасининг иккинчи қувватини ишга туширдик. Швейцария ва Японияда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналарни ўрнатдик, 400 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланган. Бундан ташқари, пахта мойини ишлаб чиқарувчи корхона ўз фаолиятини бошлади. Италия ва Ҳиндистонда ишлаб  чиқарилган ускуналар ўрнатилди. Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда Ўзмиллий банк катта молиявий ёрдам кўрсатди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, корхона тўқимачилик кластери сифатида ўз ташаббусларини амалга оширади, бу ҳол Sulton Tex Group янги қувватини ишга туширишга бағишланган маросимда таъкидланди. 

Номон НАЗИР, бош технолог (Покистон):

-Беш йиллик фаолиятимиз давомида биз салмоқли натижаларни қўлга киритдик. Шу жумладан, калава тўқиш ва тайёр маҳсулотни ишлаб чиқиш жараёнини йўлга қўйдик. Бунда ўзбек пахтасининг сифати муҳим роль ўйнайди, шу туфайли корхонамиз маҳсулоти дунё бозорида тан олинмоқда. 

 Метин КУРТУЛМУШ, технолог (Туркия):

- Ҳозирги пайтда бизга хорижий давлатларда катта буюртмалар келиб тушмоқда – бу эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотга хорижда талаб кучли эканлигидан дарак беради. Айни пайтда бу ерда яратилган шарт-шароитлар ва замонавий ускуналарнинг борлиги – сифат ва самарадорликка эришишнинг муҳим омилларидир. Туркияда магазин очиб, у ерда маҳсулотимиз савдосини йўлга қўймоқчимиз.

2021 йилда “Ўзмиллийбанк” АЖ нинг Қашқадарё филиали томонидан тадбиркорлик муҳитини яхшилаш учун тизимли ишлар амалга оширилган. Хусусан, 185 та тадбиркорлик субъекти ва уч мингдан зиёд фуқароларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаш учун 705 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилган. Жумладан, кичик бизнесни ривожлантириш учун қиймати  929,7 млрд сўмга  тенг 185 та лойиҳани амалга оширишга 558 млрд сўм ажратилган (шундан 14,8 млрд сўм ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган). Натижада  икки мингдан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланган. 

2022 йилнинг биринчи чорагида эса 15 тадбиркорлик субъектини ва 600 дан зиёд юртдошларимизни молиялаш учун «Ўзмиллийбанк» АЖ 81,7 млрд сўм кредит маблағларини ажратган.

***

Бир сўз билан айтганда, банк кредитлари ёрдамида амалга оширилган лойиҳалар мамлакатда иш ўринларини яратишда, аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим роль ўйнайди. Ўз навбатида «Ўзмиллийбанк» АЖ  бундай ташаббусларни молиялашда ва уларни қўллаб қувватлашда давом этмоқда. 

Юлия Лафейсон,

«Ўзмиллийбанк» АЖ  Ахборот хизмати кўмагида. 

Хизматлар лицензияланган.