ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар прокурори, шаҳар кураш федерацияси раиси Улуғбек Қосимов ташаббуси билан ҳар бир туманда болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Прокурор соврини учун турнирлар ўтказиш анъанага айланган.
Куни кеча навбатдаги муросасиз ва шиддатли баҳслар “Жар” спорт мажмуасида Шайхонтоҳур тумани прокурори соврини учун бўлиб ўтди. Унда 2012-2013 йилларда туғилган болалар 27 кг, +33 кг, 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар 50 кг, катталар ўртасидаги беллашувларда эркаклар 66 кг, 73 кг, 81 кг, +81 кг, аёллар 70 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга тушди. Икки юз нафардан ортиқ полвон иштирок этган турнир кураш мухлисларига чинакам спорт байрами шукуҳини туҳфа қилди.
Ўз вазн тоифаларида Элбек Абдукаримов (27 кг), Саҳобиддин Рустамов (+33 кг), Отабек Йўлдошбоев (50 кг), Дилшод Йўлдошев (66 кг), Дилшод Бўриев (73 кг), Ғиёс Бобоев (81 кг), Суҳроб Турсунов (+81 кг), Мухлиса Қодирберганова (70 кг)лар тенгсиз деб топилдилар.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Кучлиларга диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғаларни Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Элбек Иномжонов, Шайхонтоҳур тумани прокурори Санжар Мавлонов, Халқаро кураш институти проректори Музаффар Юсупов тантанали топширди.
[gallery-6567]
Ана шундай нуфузли мусобақаларга Чилонзор, Сергели, Яшнобод туманлари мезбонлик қилганди. Навбатдаги мусобақа режага кўра, Янгиҳаёт тумани прокурори соврини учун ўтказилади.
Шайхонтоҳур тумани прокурори соврини учун ўтказилган турнирнинг барча ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:
2012-2013 йилларда туғилган болалар ўртасида:
27 кг
1. Элбек Абдукаримов;
2. Рамиз Тоштурдиев;
3. Суннат Раҳматтошев;
3. Шаҳриёр Сафаров.
+ 33 кг
1. Саҳобиддин Рустамов;
2. Жаҳонгир Кодиров;
3. Муҳаммаддиёр Холмирзаев;
3. Билол Мирсодиқов.
2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида:
50 кг
1. Отабек Йўлдошбоев;
2. Овул Шавкатов;
3. Ойбек Аҳмедов;
3. Қувондиқ Худойқулов.
Катталар ўртасида (эркаклар):
66 кг
1. Дилшод Йўлдошев;
2. Аброр Жабборов;
3. Қобил Аҳмедов;
3. Йигитали Чўтбоев.
73 кг
1. Дилшод Бўриев;
2. Огабек Чоршанбиев;
3. Сардор Бердишукуров;
3. Жавоҳир Сафаров.
81 кг
1. Ғиёс Бобоев;
2. Камрон Бозоров;
3. Аҳрор Зиёдуллаев;
3. Азиз Авазмуродов.
+ 81 кг
1. Суҳроб Турсунов;
2. ЖавоҳирХудойқулов;
3. Сардор Хуррамов;
3. Шаҳзод Сайфутдинов.
Аёллар:
70 кг
1. Мухлиса Қодирберганова;
2. Равзахон Адашева;
3. Шаҳноза Бозорова;
3. Парвона Тошпўлатова.
Муҳаммад АМИН , ЎзА