Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ишлаб чиқариш қуввати 100 кишини иш билан таъминлади
13:03 / 2025-09-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятидаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида “Sadaf sut” оилавий корхонасининг янги заводи ишга туширилди. Умумий қиймати 2,7 миллион АҚШ долларилик “Sadaf sut smons” лойиҳаси асосида қурилган мазкур корхонада пишлоқ ва турли сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Янги ишлаб чиқариш қуввати 100 кишини иш билан таъминлайди. Ҳозирги кунда корхонада иш ўринлари сони 350 нафарга етган бўлса, яқин истиқболда бу рақам 600 тага етказилиши режалаштирилган.

[gallery-25098]

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этган тантанали маросимда рамзий лента қирқилиб, иш жараёни ва маҳсулотлар намойиш этилди. Юртимизда тадбиркорлар учун яратилаётган қулай шарт-шароит ва имтиёзлар натижасида иқтисодиёт тобора мустаҳкамланаётгани таъкидланди.

Корхона раҳбари Саидқосим Қорабоев келгусида янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали фаолиятни янада кенгайтириш ниятида эканини билдирди.

Бугунги кунда заводда Туркия, Россия ва Хитойдан келтирилган замонавий ускуналар ёрдамида 38 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик қувват 3 минг 650 тоннага етказилиши, шунингдек маҳсулотнинг 10 фоизи экспортга йўналтирилиши белгиланган.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА