Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги иш ўринлари янада кўпайтирилади
10:57 / 2025-08-28

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Азиза Аминова Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Full Cotton” корхонаси фаолияти ва корхонада ишчи- ходимлар учун яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида депутат сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратаётган, аҳоли даромадларини оширишга ва бандлигини таъминлашга улкан ҳисса қўшаётган тадбиркорлик соҳаси вакилларининг ютуқларини алоҳида қайд қилиб ўтди.

Таъкидлаш ўринлики, илғор технологиялар асосида замонавий корхоналар очаётган, минглаб янги иш ўринларини яратаётган ва дунё бозорларига жадал кириб бораётган тадбиркорларимиз сони кундан-кунга ошиб бормоқда.

Жумладан, текстиль саноати соҳасига доир қатор янги қонунлар қабул қилиниб,  тадбиркорларга бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилиши натижасида ўз маҳсулотларини чет эл бозорларига экспорт қилиб, харидорлар ишончини қозониб келаётган тадбиркорлар сони кўпаймоқда.

“Full Cotton” текстиль корхонаси ҳам ана шундай корхоналардан биридир. Ушбу корхонанинг ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган бўлсада, бу ерда 15 дан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиб, МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда. Ҳозир корхонада 300 нафарга яқин маҳаллий аҳоли вакиллари иш билан таъминланган.

Келгусида янги асбоб-ускуналар харид қилиш орқали 200 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири