Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги иш бошлаган корхонада 200 иш ўрни яратилди
15:27 / 2020-08-30

ФОТОРЕПОРТАЖ


Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида Наманган шаҳридаги “Юксалиш” кичик саноат зонаси ҳудудида “Замин кийим саноат” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Лойиҳа қиймати 24 миллиард сўмни ташкил этган корхонада эркаклар ва аёллар учун устки кийимлар ишлаб чиқарилади. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 10 миллиард сўмдан иборат.

Янги ишлаб чиқариш объектида 200 иш ўрни яратилди.

Корхона мутасаддиларининг таъкидлашича, йилига 300 минг долларлик тайёр маҳсулот Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинади.

11.JPG

8.JPG

5.JPG

3.JPG

1.JPG