French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги инсоннинг шаклланишида маънавиятнинг роли
18:04 / 2021-04-04

Маънавият – жамиятнинг юраги, кўксидаги тумори. Маънавиятсиз – жамият йўқ.

Жамиятнинг тараққиёти уни ҳаракатлантирувчи кучига боғлиқ. Жамиятни ҳаракатлантирувчи куч эса –халқ. Халқ тафаккурини, умуман дунёқарашини ўстирмасдан, ўзгартирмасдан маърифатни юксак поғонага кўтармасдан туриб юксак маънавиятга эришиш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 26 мартда имзолаган “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш” каби ўта долзарб вазифалар белгилаб берилган.

Мамлакат тараққиёти биринчи галда ёшларга боғлиқ. Ёшларни ақл-идрокли, билимли, ориятли, дид-фаросатли қилиб тарбиялашимиз шарт. Ёшлар тарбиясида, аввало, оила масъул. Кўпинча ота-оналар ўз айбларини мактабга ағдаради. Ҳолбуки, мактабнинг биринчи галдаги вазифаси болага билим беришдир. Болани шахс сифатида шаклланиши оилага боғлиқ.

Давр оила олдидаги вазифаларни янада такомиллаштириш лозимлигини кўрсатмоқда. Янги турмуш тарзини шакллантиришда маънавиятнинг роли беқиёс. Қарор Янги Ўзбекистонни янги ёшлари дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилади.

Халқимиз – қадимдан юксак маънавиятли миллат сифатида танилган. Бутун дунё халқларига ўз билими, эътиқоди, мардлиги, ватанпарварлиги, оилапарварлиги, тарбиячилиги билан ўрнак бўлиб келганлиги тарихий ҳақиқат.

Қадимдан халқимиз – оилапарвар бўлган. Оила – муқаддас. Оила – маънавиятлиликни шакллантириш воситасидир.

Қарорда “2021-2023 йилларда Маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш” вазифаси белгиланган. Ҳар бир туман, қишлоқ марказларида Маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бу ёшлар дунёқарашини ўзгартиришига, миллий урф-одатларимизни, миллий қадриятларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишига ўргатиши шубҳасиз. Шу билан биргаликда ҳар бир маҳалла гузарларида, ҳар бир ташкилот биносида зиё маскани “Маънавият ва маърифат” хоналари ташкил этилса бу хонада Қарорда “2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимининг тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига бакалавриат босқичида “Маънавиятшунослик”, магистратура босқичида “Касбий маънавият” фанлари киритилиши кўрсатиб ўтилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 19 январдаги маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтган “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир”, деган фикри мамлакатимиздаги барча раҳбарларни, айниқса, зиёлиларни янада ҳушёр торттирди. Демак, жамиятда маънавиятнинг роли, аҳамияти беқиёс.

Маънавиятлиликни шакллантириш нафақат боғча, мактаб, коллеж, лицей, олий ўқув юртлари олдидаги вазифалар эмас, балки бутун инсоният олдидаги инсоний масъулиятдир.

“Маънавиятшунослик” фанида Марказий Осиё мутафаккирлари илмий меросларини, Ахлоқ, Нафосат, Мантиқ фанларини ҳам қамраб олса яхши бўлади. Аввало бу инсонийликни шакллантирадиган фанлар алоҳида-алоҳида ўқитилса янада яхшироқ, фойдалироқ бўларди.  

Маънавиятлик инсонга хос. Демак, инсонларни, айниқса, Янги Ўзбекистонни янги ёшлари юксак маънавиятли, юксак билимли, юксак дидли, юксак фаросатли, юксак ақлли, билимли, етук мутахассис бўлиши зарур.

Қарор Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этишга хизмат қиладиган энг муҳим ҳужжатдир.

Эндиги асосий вазифа эса қарорни барча бандларини виждонан бажариш унинг мазмун-моҳиятини халққа етказишдир.

Равшанбек МАҲМУДОВ,

Гулистон давлат университети профессори

ЎзА