Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги имкониятлар яратиш масалалари кўриб чиқилди
11:08 / 2025-10-08

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Хитой Халқ Республикасининг нуфузли “Yinghua Academy” халқаро мактаби бош директори Лин Хиангянг ва ушбу ўқув юртининг инсон ресурслари, шунингдек, халқаро алмашинув ва ташқи ишлар бўйича мутахассиси Чжоу Ян билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, таълим жараёнида илғор хорижий тажрибаларни ўзаро алмашиш ҳамда профессор-ўқитувчилар, талабалар учун халқаро дастурлар доирасида янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида томонлар ўқув дастурлари, академик алмашинув, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, хорижий тилларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш каби йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш бўйича ўз таклифларини билдиришди.

“Yinghua Academy” вакиллари институтдаги таълим муҳити ва яратилган шароитларни юқори баҳолаб, келгусида ўзаро тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш ниятини билдиришди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олишди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА