Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги "HET BILLING” тизими ишга туширилиши муносабати билан профилактик ишлар олиб борилади 
10:10 / 2024-07-31

Аввал хабар қилинганидек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан янги “HET BILLING” дастурий комплекси ишга туширилиши кўзда тутилган.

Шу муносабат билан 2024 йил 31 июль соат 23:50дан 5 август соат 22:00гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади. 

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар кузатилиши мумкин. 

Шунингдек, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА