ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтган Республикаси Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маҳаллаларда маънавий-маърифий муҳитни ислоҳ қилиш борасидаги берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида республикамиз бўйлаб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлари ўтказилмоқда.
Ана шундан тадбирлардан бири Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташаббуси билан Жиззах вилояти Бахмал туманидаги чекка қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилди.
[gallery-16819]
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ташкил этилган маданий-маърифий тадбирда таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар маданият ва санъат намоёндалари, нуроний отахон-онахонлар ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталикка шукрона айтиб, гўзал, озод ва обод юртимизда инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ишларни яна бир бор таъкидлади. Эл суйган санъаткорлар ижросидаги дилтортар қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.
Тадбир якунида меҳмонлар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди
Худди шундай тадбирлар вилоятнинг Ғаллаорол ҳамда Фориш туманларидаги олис ҳудудларида ҳам ташкил этилди.
Жамшид ЁРБЕКОВ(сурат),ЎзА