Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!”
11:49 / 2023-08-31

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” кўргазмаси очилди.

Унда П.Бенков Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиларининг ижодий ишлари ва Ўзбекистон Бадиий академияси академикларининг 300 дан ортиқ асарлари намойиш этилди.  

Маълумки, П.Бенков Республика ихтисослаштирилган санъат мактабининг тарихи юз йилдан ортиқ бўлиб, мазкур таълим даргоҳида Ўзбекистон тасвирий санъати асосчилари таҳсил олиб, сабоқ берган. Ушбу рассомларнинг асарлари нафақат Ўзбекистонда, балки хориждаги йирик музейларда ҳам намойиш этилган. Кўпгина санъат мактаблари ўқитувчилари олий давлат мукофотлари ва унвонларига эга.    

Мазкур кўргазмада рангтасвир, графика, амалий санъат, либослар, реставрация ва бошқа йўналишлардаги ижодий ишлар намойиш этилди.    

Шунингдек, мазкур вернисаж доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари мустақиллик байрамига бағишлаб ўз асарларини тақдим этди. Асарлар мавзуси ранг-баранг бўлиб, жумладан, жанрли композициялар, манзаралар, натюрморт, портрет кабилардир.    

Мазкур асарларда томошабинлар давлатимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқ ва ўзгаришларини томоша қилди.  

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА