Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!”
16:15 / 2023-08-22

Анъанавий “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг Фарғона вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Бадиий академия вилоят бўлимлари ҳамда вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилган  тадбирда босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, Интернет-журналистика, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, тасвирий санъат ишлари, фото-видео асарлар ва дизайн ишлари йўналишларида жами 24 нафар ғолиб ва совриндорга мукофотлар топширилди.

[gallery-13211]

– Тақдирланганлар сафида турганимдан жуда-жуда хурсандман, - дейди ғолиблардан бири Мўйдинжон Собитов.  – Бу нафақат менинг, балки бутун жамоанинг ютуғи деб биламан. Бугун юртимизда барча соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоятимиз бўйлаб олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, турли дастурлар доирасидаги ўзгариш ва янгиланишлар биз, журналистлар учун чин маънода илҳом манбаи бўлиб хизмат қиляпти. Бугунги ютуқларимиз бунинг яққол исботидир.

Тадбир давомида эл суйган санъаткорлар томонидан куйланган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига янада юқори кайфият бағишлади.  

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА