Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” тарғиботига бағишланган 32 та рисола нашр этилди
18:45 / 2023-08-30

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланган 32 номдаги рисола нашр этилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ходимлари томонидан тайёрланган ушбу нашрларга  сиёсий фанлар доктори, профессор Қ.Қ.Қуронбоев масъул муҳаррирлик қилган.

Рисолалар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида қабул қилинган янги таҳрирдаги Бош Қомусимизнинг мазмун-моҳияти билан уйғун равишда аниқ ва содда тарзда ёзилган. Уларда янги таҳрирдаги Конституциянинг асосий боблари, моддалари ва “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиорининг мазмун-моҳияти турли соҳа ва йўналишлар бўйича алоҳида шарҳ ва тушунтиришлар асосида акс эттирилган. 

Ҳар бир рисола алоҳида бир йўналишни – таълим-тарбия, ёшлар билан ишлаш, суд-ҳуқуқ тизими, сўз эркинлиги, диний бағрикенглик, қишлоқ хўжалиги соҳаси, ижтимоий кўмак, соғлиқни сақлаш, солиқ сиёсати, шаҳарсозлик, ҳарбий соҳа каби ўттиз иккита алоҳида йўналишни қамраб олган. 

ЎзА