Янги ҳаёт остонасида янги туҳфа
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳри “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, собиқ Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Валижон Равшановга “Меҳр дафтари” жамғармаси ҳисобидан янги уй калити топширилди.
- Кенг ва шинам хонадон барча маиший ва зарур уй-рўзғор жиҳозлари билан таъминланганини кўриб янада қувондим, - дейди Валижон. - Бу эътибор ва ғамхўрликдан жуда ҳам миннатдорман.
[gallery-12369]
Термиз давлат университетини тамомлаётган, янги ҳаёт остонасида турган Валижон учун бу уй беназир совға бўлди.
Маълумот учун. Жорий йилда Сурхондарё вилоятида 114 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум йигит-қизларга уй-жой топширилиши режалаштирилган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА