Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги грипп штамми: ЖССТ аҳолини ҳимоя чораларига чақирмоқда
15:40 / 2025-12-20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайёрамиз аҳолисига қишда ўзларини ва бошқаларни ҳимоя қилиш учун ҳимоя чораларини кўришни тавсия қилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йилги грипп мавсуми аввалги йилларга қараганда тахминан тўрт ҳафта олдин бошланган. Масалан, ташкилотга маълумотларни тақдим этаётган 38 мамлакатдан камида 27 тасида юқори касалланиш даражаси маълум қилинган.

– Грипп ҳар қиш фаслида қайтади, аммо бу йил вазият бироз бошқача, -дейди ЖССТнинг  Европа бўйича минтақавий раҳбари Ханс Клуге. – Инфекциянинг тарқалиши “А” гриппи вирусининг янги штамми – “К” субкладаси томонидан қўзғатилади. Унинг оғирроқ касалликка олиб келиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, аммо бу вирусдаги кичик генетик ўзгаришлар ҳам соғлиқни сақлаш тизимларига катта юк тушириши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Эмлаш ҳар доим ҳам инфекцияни олдини ололмаса-да, Буюк Британиядан олинган дастлабки маълумотлар ҳозирги мавсумий эмлаш оғир касаллик хавфини камайтиришини тасдиқлади. Эмлаш айниқса юқори хавф гуруҳлари - қариялар, сурункали касалликларга чалинган одамлар, болалар ва ҳомиладор аёллар учун оғир гриппнинг олдини олишда энг муҳим чора бўлиб қолмоқда. 

Аввалги йилларда бўлгани каби, мактаб ёшидаги болалар инфекциянинг асосий ташувчиси бўлиб қолмоқда. Бироқ касалхонага ётқизишни талаб қиладиган оғир ҳолатларнинг аксарияти 65 ёш ва ундан катта ёшдаги одамларда учрайди. 

Тиббиётчилар фикрича, грипнинг олдини олишда эмлаш энг яхши ҳимоя ҳисобланиши баробарида бемор уйда қолиб, жамоат жойларида ниқоб тақиб чиқиш, йўталиш ва аксириш пайтида оғиз ва буринни ёпиши, қўлларни мунтазам ювиш ва тез-тез ёпиқ хоналарни шамоллатиши инфекция тарқалишининг олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.

С.Раҳимов, ЎзА