Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ғоялар сари илҳомлантирувчилойиҳа
12:11 / 2025-11-22

Бухоро шаҳридаги 17-мактабда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан “Science shou” тадбири ташкил этилди.

Мазкур ташаббус ўқувчиларнинг физика ва кимё фанидан олган назарий билимларини реал ҳаётий жараёнлар орқали мустаҳкамлаш, уларда тадқиқот олиб бориш маданиятини, танқидий фикрлашни, жамоада ишлаш ҳамда ақлий рақобат кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди.

Тадбирда физика ва кимё фанларидан асосий фан олимпиадасининг туман ва шаҳар босқичида юқори натижа кўрсатган 52 нафар иқтидорли 9–11-синф ўқувчилари иштирок этди.

Иштирокчилар икки йўналиш яъни Заковат – билим, топқирлик ва тезкор тафаккур синови, Амалий тажрибалар намойиши – илмий тажрибаларни ўз қўллари билан бажариш орқали назария ва амалиёт уйғунлигини кўрсатиш бўйича беллашди. 

Қизғин баҳс-мунозараларга, илмий изланиш руҳи ва ижобий рақобатга бой тарзда ташкил этилган шоу ўқувчиларни янги ғоялар сари илҳомлантирди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.