Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ғалабаларнинг мустаҳкам пойдевори
09:23 / 2026-01-03

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал спортга йўналтириш тизими янги босқичга чиқди.

Спорт вазирлиги маълумотига кўра, биргина ортда қолган 2025 йилда спорт-таълим муассасаларига қўшимча 58 минг 482 нафар иқтидорли спортчи ёш қабул қилиниб, натижада мунтазам шуғулланувчилар сони 11,5 фоизга ошиши таъминланди.

Бу, сўнгги йилларда мамлакат бўйлаб 300 дан ортиқ спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари ташкил этилганида ҳам яққол намоён бўлди.

Ортда қолган йил учун мўлжалланган дастурларга мувофиқ, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчилар улуши 30 фоизга етказилди.

Мавжуд спорт мактабларида аҳоли сони ва ҳудудларнинг ихтисослашувини инобатга олган ҳолда олимпия спорт турлари бўйича 200 дан ортиқ янги спорт секциялари ташкил этилди.

Ишлаб чиқилган дастурлар, лойиҳалар асосида ҳудудларда спорт мактаблари негизида машғулот заллари ва махсус майдончалар барпо этилди. Улар замонавий спорт инвентарлари ва жиҳозлари, керакли анжомлар билан таъминланиши туфайли ёшларни машғулотлар билан қамраб олишнинг аниқ тизими яратилди.

Республикамизнинг кўплаб туманларидаги спорт мактаблари қайта таъмирланиб, реконструкция қилиниши сабабли жойларда спорт тури ва гуруҳлар сони кескин оширилаётгани кузатилмоқда.

Яратилган қулайликлар оммавий спорт мусобақаларини ташкил этишга рағбатни кучайтирди. Натижада саломатлик тадбирлари билан қамраб олиш ҳажми 12 миллион нафарга етди.

Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистонда спорт-таълим муассасалари тизими сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини, минглаб иқтидорли ўғил-қизлар учун замонавий спорт инфратузилмаси ва профессионал мураббийлар мактаби яратилиши, селекция тизими самарали кечишига дастуриламал бўлмоқда.

Яна бир ўзига хос жиҳат, яратилган қулайликлар келгусида маҳоратли спортчи ёшларни тайёрлаш, мураббийларнинг салоҳиятини мониторинг қилиш, таҳлил этиш, зарур хулосалар чиқаришга майдон яратгани билан аҳамиятли.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА