Янги футбол секцияси фаолият бошлади
Чирчиқ шаҳри, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларидаги ёшларни спортга кенг жалб этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва тарбиялаш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида футбол бўйича “Qilichev Football Team” секциясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда иштирок этган университет ректори Рашид Маткаримов, таниқли мураббий ва спортчилар, футбол бўйича терма жамоа аъзолари 5-14 ёшли болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган секциядан келажакда Ватанимиз довруғини халқаро майдонда таратадиган маҳоратли футболчи ёшлар етишиб чиқишига тилак билдирди.


Т.Рўзиев, ЎзА