Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги фотокўргазма намойиш этилмоқда
14:37 / 2025-11-17

Нукусдаги Франция маданияти ойлиги доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Кўргазмалар саройида франциялик сураткаш Эрик Гурланнинг “Орол денгизи: хотира ва унинг гўзаллиги” номли фотокўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Эрик Гурлан – франциялик сураткаш 25 йил давомида ушбу кўргазма ғояси устида ишламоқда. Кўргазма Орол денгизи ва унинг қирғоқларининг ажойиб манзараларини намойиш этади. Шундай қилиб, кўп вақтлардан бери мақсад қилинган бу кўргазма Нукусдаги Франция маданияти ойлиги доирасида 30 ноябргача кенг тарзда қорақалпоқ томошабинларига тақдим этилмоқда.

Кўргазма оддий сайёҳлар бормайдиган жойларда олинган 32 та оқ-қора фотосуратдан иборат. Айниқса, Эрик Гурлан XX аср бошида Худойберди Девонов фойдаланган фотография усули ва фотоаппаратдан фойдаланишини таъкидлаш муҳим.

Таниқли сураткаш мактабни тугатиб, Париждаги фотографлар тайёрлайдиган коллежда, сўнгра Академияда ўқиди. Дунёнинг кўп мамлакатларида бўлди. Ғазодаги вазиятдан фоторепортажлар тайёрлаган. Франция ва Қирғизистонда кўплаб фотокўргазмалари намойиш этилган. Эндиги мақсади  – Ўзбекистоннинг энг гўзал ва ҳайратланарли жойларини суратга олиш.

[gallery-26283]

– Мен фақат гўзал табиатни эмас, балки ижтимоий муаммоларни акс эттирган кўринишларни ҳам суратга оламан. Улар Франциянинг турли газета ва журналларида босилиб чиқади. “Орол денгизи: хотира ва унинг гўзаллиги” номли фотокўргазмамни декабр ойида Тошкент шаҳрида намойиш этишни мақсад қилганман, – дейди фоторассом Эрик Гурлан.

Ушбу фотокўргазма 30 ноябргача давом этади.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев, ЎзА мухбирлари