Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги деҳқон бозорида савдо ярмаркалари
17:32 / 2020-12-31

Наманган вилояти Поп туманида янгидан қуриб битказилган “Поп савдо маркази” деҳқон бозори фойдаланишга топширилди.

Қурилиш ишларига 50 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган янги бозор ҳудудида 322 та савдо дўкони, 18 та гўшт дўкони, 250 та усти ёпиқ савдо растаси, 1000 та ҳафталик савдо қилувчилар учун савдо ўринлари, 12 та сут ва сут маҳсулотлари билан савдо қилиш учун раста, 10 та ошхона, замонавий павильон ичида 176 та савдо растаси, 40 ўринли замонавий меҳмонхона, намозхона, 600 ўринли автотураргоҳ, шунингдек, маъмурий бино, автостанция, банк биноси ва давлат хизматлари маркази иш бошлади.

“Поп савдо маркази” деҳқон бозори масъулияти чекланган жамияти раҳбари Рустам Мирзаҳоловнинг таъкидлашича, барча тадбиркор ва сотувчилар учун жой ажратиш ва зарур шароитларни яратиб бериш таъминланди.

Аҳолининг кунлик эҳтиёжи учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарор сақлаб туриш долзарб масалалардан ҳисобланади. Шу мақсадда, янги бозорда айни кунларда арзон нархларда савдо ярмаркалари ташкил қилинмоқда.

ярмарка

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар, ЎзА