French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги давр учун, янги Ўзбекистон учун!
12:43 / 2025-09-08

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Олмалиқ кон-металлургия комбинатида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” умуммиллий бирдамлик фестивали, “Янги давр учун, янги Ўзбекистон учун!” танлови ва гандбол бўйича халқаро турнир ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Дастлаб, томошабинлар эътиборига 3-Мис бойитиш фабрикаси ҳақида ҳикоя қилувчи “Ортга қайтмас ислоҳотлар” номли видеофильм намойиш этилди. Шундан сўнг тадбирда сўз олган “Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раиси Абдулла Хурсанов комбинатда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари давлатимиз тараққиётига салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади. Барчани истиқлол айёми билан қутлаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Маълумки, яқинда Боку шаҳрида Озарбайжон халқи етакчиси Ҳайдар Алиевнинг хотирасига бағишланган гандбол бўйича эркаклар ўртасида халқаро турнирда қатнашган ОКМК жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Шу муносабат билан жамоа мураббийлари ва аъзоларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ўтказилган “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” умуммиллий бирдамлик фестивали ғолиблари тақдирланди. 

Жумладан, Қалмоққир кон бошқармаси ва Иссиқлик электр маркази жамоалари биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Рух заводи ва Электр тармоқлари бошқармаси ҳамда Марказий таъмирлаш механика заводи жамоаларига иккинчи ўрин насиб этди. “Олмалиқметаллургқурилиш” трести, Истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармаси, Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси ва “Ёшлик I” кони меҳнат жамоалари эса учинчи ўринни эгаллади. 

Тадбирда “Янги давр учун, янги Ўзбекистон учун!” танловининг ғолиблари ҳам қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди. Хусусан, шеърлар йўналишида ғолибликни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва публицист Ашурали Боймурод қўлга киритди. Мақолалар йўналишида эса Саноат темирйўл транспорт бошқармаси 2-темир йўл цехи тижорат тафтишчиси Беҳзод Бобояров ғолиб бўлди. 

Мазкур танлов ғолиблари ўз ижод намуналарини томошабинлар эътиборига ҳавола этди. “Металлург” маданият саройи ижодий гуруҳлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳам томошабинларга манзур бўлди. 

А.Мусаев, ЎзА.