Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги давр олий дипломатияси
09:33 / 2026-02-18

Ҳар бир давлат ўз ташқи сиёсатини амалга ошириш жараёнида дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро муносабатларни ривожлантириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида аҳамият қаратади.

Табиийки, бу борада олий даражадаги учрашувлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Давлат раҳбарлари даражасидаги расмий ташрифлар нафақат ўзаро ишончни мустаҳкамлайди, балки шерикликнинг янги йўналишларини ҳам белгилаб беради.

ЎзА ушбу рукн орқали олий даражадаги мулоқотларнинг аҳамияти, бундай учрашувларда кўтарилган долзарб масалалар, имзоланган ҳужжатлар хусусида ҳафта тафсилотини бериб боради.

Туркия президенти Эфиопияга боради

https://www.ena.et/documents/42142/0/2021_08_236199458_1166097113881470_4668996638987308672_n_jpg+%281%29.jpg/5237eb3d-dcd2-01d3-6e30-78a5d3fd3b7f?version=1.0&t=1771304007888&download=true

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған шу кунларда Эфиопия пойтахти Аддис-Абебага ташриф буюриши кутилмоқда.

“ENA” ахборот агентлиги ёзишича, ушбу ташриф икки давлат ўзларининг минтақавий ва глобал ролларини қайта белгилаётган бир пайтда амалга оширилмоқда. 

Таъкидланишича, турк лидери ташриф давомида Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад билан учрашув ва делегациялар ўртасида музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Учрашувлардан сўнг келишувларни имзолаш маросими ва қўшма матбуот анжумани ўтказилиши кўзда тутилган.

Макрон ва Моди Мумбайда

Image

17 февраль куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Франция президенти Эммануэль Макрон Мумбай шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказди. 

Таъкидланишича, француз етакчиси Ҳиндистонга уч кунлик ташрифи давомида Деҳлидаги AI саммитида ҳам иштирок этади. Расмий манбаларга кўра, учрашувдан сўнг мудофаа, савдо, малака ошириш, соғлиқни сақлаш ва таъминот занжирлари соҳаларида ўнга яқин келишув имзоланиши кутилмоқда.

Ҳиндистон Франциядан 114 та “Рафаэль” қирувчи самолётларини харид қилишни маъқуллаган ва Бангалорда мудофаа ҳамкорлигини яна 10 йилга узайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Алиев Сербиядаги ташрифини якунлади

Presidents of Azerbaijan and Serbia held informal breakfast

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Белграддаги ташрифи доирасида Сербия президенти Александр Вучич биргаликда норасмий нонушта қилдилар, деб хабар бермоқда Озарбайжон президенти матбуот хизмати. 

Таъкидланишича, ушбу норасмий нонушта икки давлат раҳбари ўртасидаги самимий мулоқот ва стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган. 

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик, хусусан, иқтисодий инвестициялар ва лойиҳалар, энергетика соҳасида газ етказиб бериш, савдо алоқалари ва инфратузилма масалалари, минтақавий хавфсизлик ва дипломатик ҳамкорлик бўйича қисқача фикр алмашилган. 

Айни пайтда Озарбайжон етакчиси Сербиядаги ташрифини якунлаб, Бокуга қайтиб келди.

Имомали Раҳмон Қозоғистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 16 февраль куни Душанбеда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Ховар” давлат ахборот агентлиги.

Ўзаро мулоқот давомида томонлар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратди. Тожикистон етакчиси Қозоғистон билан ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этиб, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, хавфсизлик ва ўзаро манфаатли бошқа соҳалардаги алоқаларни янада илгари суриш учун мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттириш муҳим эканини таъкидлади. 

Фардона Яхшибоева тайёрлади.
ЎзА