Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги бозорда 1000 та янги иш ўрни яратилади
16:13 / 2020-07-15

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Оқгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги деҳқон бозори қад ростламоқда.


Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Оқгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги деҳқон бозори қад ростламоқда.

«Қамаши файз деҳқон, озиқ-овқат бозори» масъулияти чекланган жамиятига қарашли мазкур бозор қурилишида шарқона ва миллий меъморчилик анъаналари уйғунлигида замонавий савдо мажмуаси бунёд этилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Кейинги йилларда деҳқон бозорларининг мамлакат иқтисодиётидаги, аҳолининг кундалик ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, харидорлар учун қулай шароитлар яратиш, замонавий талабларга мувофиқ савдо хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида бозорлар қиёфаси тубдан ўзгартирилишига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Натижада вилоятимиздаги бир қанча бозорлар кўркамлик касб этди. Жойларда янги бозорлар қад ростламоқда.

photo_2020-07-15_16-41-56.jpg

Оқгузардаги «Қамаши файз инвест» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилаётган мазкур савдо мажмуаси автотураргоҳи билан қўшиб ҳисобланганда нақд 7 гектар майдонни эгаллайди. Унинг ўртасида мева, сабзавот, нон, қандолат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган 2 та 400 ўринга эга бўлган очиқ павильон ва атрофида 314 та дўкон ўрин олади. Бозорга кириш қисмида эса 8 та қўш қаватли супермаркет жойлашади. Шу тариқа харидор учун бу бозордан истаган нарсасини топишга имкон яратилади.

Мазкур савдо мажмуаси жорий йилнинг сентябрь ойига қадар қуриб битказилиши кўзда тутилмоқда. Бунинг натижасида қарийб 1000 нафар кишининг бандлиги таъминланади.

photo_2020-07-15_16-41-57.jpg