Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги бозор қурилмоқда
16:35 / 2020-07-17

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Оқгузар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги деҳқон бозори қад ростламоқда.


Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Оқгузар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги деҳқон бозори қад ростламоқда.

”Қамаши файз инвест” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилаётган мазкур бозор мажмуаси автотураргоҳлари билан қўшиб ҳисобланганда 7 гектар майдонни эгаллайди.

Бозорда мева-сабзавот, нон, қандолат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган иккита 650 ўринли очиқ павильон ва атрофида 314 та дўкон жойлашади. Бозорга кириш қисмида эса қўш қаватли супермаркетлар қурилади. Шу тариқа харидорларнинг бозордан истаган маҳсулотини топишига имкон яратилади.

– Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2,5 гектар ерда автотураргоҳлар барпо этилади, – дейди ”Қамаши файз инвест”МЧЖ раҳбари Абдумалик Намозов. – Улар асосан енгил ва юк машиналари учун хизмат кўрсатади. Юк машиналари турадиган автотураргоҳда савдо ярмаркалари ҳам ташкил қилинади.Лойиҳанинг умумий қиймати 36 миллиард сўмни ташкил қилади.

Мазкур бозор мажмуаси жорий йилнинг сентябрь ойига қадар қуриб битказилиши кўзда тутилган.Бунинг натижасида қарийб минг нафар кишининг бандлиги таъминланади.