Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги бўлим аҳоли хизматида
18:47 / 2023-12-14

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида болалар анестезиология-реанимация бўлими очилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан оғир ҳолатдаги бемор болаларга ихтисослашган реанимацион тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш, даволашнинг сифат ва самарадорлигини яхшилаш, ўз вақтида стандартлар бўйича тиббий ёрдам хизматини ташкиллаштириш мақсадида филиалда янгидан 12 ўринга мўлжалланган болалар анестезиология-реанимация бўлими ташкил қилинди. 

Очилиш маросимида сўзга чиққан филиал директори Т.Мусоев филиалда болалар даволаниши учун яратилган шароитлар ва бўлим тўлиқ жаҳон стандартлари асосида қурилгани, замонавий тиббий асбоб-ускуналар ҳамда аппаратуралар билан жиҳозланганини таъкидлади. 

–Бўлим нафақат Бухоро вилояти аҳолисига балки, қўшни вилоятлар Қашқадарё ҳамда Навоий вилояти аҳолиси болаларига ҳам малакали тиббий хизмат кўрсатади, – дейди филиал директори Т.Мусоев. Бўлимда ишлаётган барча врач ординаторлар ривожланган чет эл клиникаларида ўз билим ва тажрибаларини ошириб қайтган. Бўлим врачлари ҳозирги кунларда илмий изланишлар билан шуғулланиб тиббиёт фани айниқса болалар касалликларини даволаш билан боғлиқ илм фан йўлида шуғулланмоқда. 

Бундай яратиб берилган шароит ва қулайликлар болажонларнинг тезкор ва зарур тиббиёт ёрдам олишларида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. 

Тадбирда Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров иштирок этди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.