Янги боғча фойдаланишга топширилди
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани “Оржап” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 150 нафар болажон учун мўлжалланган 17-сонли мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами муносабати билан фойдаланишга топширилган мазкур бино Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида берилган топшириқ асосида, 6,2 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилди.

Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М. Атамуратов иштирок этиб, ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, мактабгача таълим учун бундай замонавий шароитларни яратиш ҳудудни барқарор ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам эканини таъкидлади.
Шундан сўнг меҳмонлар янги бинонинг инфратузилмаси, болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишишди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири