Янги боғ барпо этилди
Навоий вилояти Навбаҳор туманида экологияни яхшилаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва аҳоли учун қулай муҳит яратиш мақсадида “Яшил макон” умумхалқ лойиҳаси доирасида “Туман ИИБ боғи” барпо этилди.
Ўрмон хўжалиги ҳудудида ташкил этилган боғда туман ИИБда хизмат қилаётган шахсий таркиб фаол иштирок этди.
Ташаббус доирасида ҳудудга 3500 та манзарали ва мевали кўчатлар экилди.




– “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси нафақат ҳудуднинг экологик барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатади, балки келажакда аҳолига ҳам фойда келтиради, – дейди туман ИИБ раҳбари Б.Қурбонов. – Бу каби экологик ташаббуслар ходимларнинг бирлиги, жамоатчилик билан ҳамкорликда ишлаш масъулияти ва табиатга бўлган меҳрини намоён этади. Келгусида боққа қўшимча манзарали кўчатлар экиб, гулзорлар барпо этиш режалаштирилган.
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган кўчат экиш ишлари давом этмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири