Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги бизнес имкониятлари муҳокама этилди
13:05 / 2026-02-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида ҳафта давомида турли ташкилотлар ҳамкорлигида маданий-маърифий, спорт ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилди. Мазкур тадбирлар аҳоли ва ёшлар учун мазмунли ҳордиқ, билим ва тажриба алмашиш имконини яратди.

Дастур доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон ошпазлари иштирокида “Ош фестивали”, ўзбек ва афғон ёшлари ўртасида волейбол бўйича халқаро мусобақа, шунингдек, Қўғирчоқ театри томошалари ташкил этилди. Ушбу тадбирлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилиб, унда Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари, шу билан бирга Фарғона вилоятидан келган делегация аъзолари иштирок этди. Ярмарка маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилди.

[gallery-27548]

Тадбир давомида хўжалик моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик, чарм ва фармацевтика саноати маҳсулотлари кўргазмалари ҳам намойиш этилди.

Иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, янги бизнес имкониятларини муҳокама қилди. Бу эса ҳудуд иқтисодиёти ривожига хизмат қилиши таъкидланди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА