Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги бинода фаолият бошланди
09:32 / 2025-08-15

Бухорода 120 ўринга мўлжалланган эндокринология диспансери биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров, шунингдек,  Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, муассаса ходимлари, эндокринология соҳасининг фидойи шифокорлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

– Президентимизнинг вилоятларга ташриф чоғида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос муаммоларига эътибор қаратилиб, жойида ечим топиб келинаётганида аҳолининг турмуши даражаси юксалаётгани ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда, – деди  Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов. – Мазкур тиббиёт муассасаси учун янги мажмуа барпо этилиши ҳам давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи доирасида берилган қатор муҳим вазифалардан биридир. Эндокринологик касалликка чалиниш эҳтимоли нисбатан кўплигини назарда тутиб, Бухорода шундай марказ бўлиши зарурлиги айтилган эди. Бу мақсад сўздан амалга кўчиб, ўтган қисқа вақтда шифо маскани қад ростлади. Бу ҳудудда эндокринологик хасталиклар сони сезиларли камайишига хизмат қилади.

Янги бинода ихтисослашган бўлимлар кўпайтирилди. Энди диспансерда жарроҳлик, болалар ва ўсмирлар, диабетология-тиреодология ва диабетология-нефрология бўлимлари мавжуд. УЗИ ва рентген хизматлари йўлга қўйилди. Лабораторияда клиник ва биокимёвий, гормонал таҳлиллар олиб борилади.

Иштирокчилари бу ерда юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун беморлар ва тиббиёт ходимларига яратилган шароитлар билан танишди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси” буюртмачилигидаги иншоотнинг лойиҳа қиймати қарийб 48 миллиард сўм баҳоланган. “ХКМК-47” МЧЖ бунёдкорлари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари таҳсинга лойиқ. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.