French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги бинода барча қулайликлар яратилган
14:13 / 2025-12-29

Янги йил байрами арафасида Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоят судининг янги биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Тадбир кўтаринки руҳда ва байрамона кайфиятда ўтди.

Бино “Nurafshon Business City” ҳудудида жойлашган бўлиб, замонавий архитектура ва амалдаги талаблар асосида барпо этилган. Унда суд тизими фаолиятини самарали ташкил этиш, фуқаролар учун қулай, очиқ ва шаффоф муҳит яратиш, судлов жараёнларининг тезкор ҳамда адолатли олиб борилишини таъминлашга қаратилган барча зарур шароитлар бор. 

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов ва унинг ўринбосарлари, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, вилоят судьялари, “Нуроний” жамғармасининг Тошкент вилояти вакиллари, соҳа фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик аъзолари қатнашди. 

Тадбирда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, судларнинг очиқлиги ва фуқаролар учун қулайликларни янада кенгайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида таъкидланди. Шунингдек, янги бино судлов жараёнлари самарадорлигини ошириш, адолат тамойилларини мустаҳкамлаш ва аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада кучайтиришга хизмат қилиши қайд этилди. 

Мазкур замонавий иншоот суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг амалий ифодаси дейиш мумкин. Хусусан, мазкур суд биноси учта блокдан иборат бўлиб, жами 143 та хона ва 23 та суд зали, конференция зали ва 120 ўринли ошхона мавжуд. Шу билан бирга, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида автотураргоҳ ҳам бунёд қилинди. Бундан ташқари, хизмат хонаси, тиббиёт хонаси, медиация хонаси, она ва бола хоналари, фуқароларни қабул қилиш хоналари, суд фахрийлари хонаси, адвокат ва прокурор хоналари, спорт зали, архив хоналари, суд музейи, вояга етмаганларни сўроқ қилиш хоналари, мини футбол стадиони ҳам мавжуд. 

– Эски бинода фуқаролар кутиш жойлари кичик бўлганлиги сабабли тарафлар суд мажлисига келганда ёзда иссиқда, қишда совуқда аксарияти кўчада қолиб кетар, қолаверса суд заллари ҳам етишмас эди. Янги бинода эса кенг ва шинам кутиш зали зарур техникалар билан жиҳозланган. Энг муҳими, вилоятнинг узоқ туманларидан судга иши тушиб келадиган фуқароларни энди пойтахтга қатнамайди, – дейди Тошкент вилояти суди раиси Дилшод Тожибоев. 

А.Мусаев,ЎзА.