Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги бино ўқувчилар ихтиёрига топширилди
12:36 / 2024-12-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 43-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 300 ўринли қўшимча янги биноси фойдаланишга топширилди.

Жорий йилги Инвестиция дастури доирасида 5 миллиард 251 миллион сўм маблағ эвазига мактабда қўшимча бино қуриш билан бирга, мавжуд биноларни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

[gallery-20807]

Секторлар раҳбарлари, тизим вакиллари, нуронийлар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари масъуллари ва жамоатчилик иштирокида янги бино ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

Тантанали маросимдан сўнг “Яшил макон” лойиҳаси доирасида мактаб ҳовлисига дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА