Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги бино фойдаланишга топширилди
17:53 / 2026-01-10

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг Янги Наманган тумани бўлими ходимлари янги йилда янги маъмурий бинода иш юритадиган бўлди.

Қисқа вақт ичида қад ростлаган ушбу замонавий иншоот давлат органлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.

Янги Наманган туманининг Оромгоҳ маҳалласидаги “Афросиёб” кўчасида “Иншоот инвест” масъулияти чекланган жамият томонидан барпо этилган мазкур бино қурилиши учун салкам 4 миллиард 352 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Икки қаватли замонавий бинода давлат ижрочилари учун барча зарур иш шароитлари яратилган. Шунингдек, бўлимга мурожаат қилувчи фуқаролар учун ҳам қулайликлар кўзда тутилган. Хусусан, фуқароларни қабул қилиш учун алоҳида, замонавий талабларга жавоб берадиган қабул хонаси ташкил этилган.

Эътиборлиси, янги маъмурий бино энергия тежамкор технологиялар асосида бунёд қилинган. Идора қуёш панеллари билан жиҳозланган бўлиб, “яшил энергия” манбаларидан фойдаланиш орқали электр энергияси тежалиши ҳамда атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшмоқда.

Мазкур янги иншоот Мажбурий ижро бюроси Янги Наманган тумани бўлими фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Очилиш тадбирида Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов, Янги Наманган тумани ҳокими Адҳам Қорабоев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.