Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Батош маҳалласида аҳоли бандлиги таъминланмоқда
16:25 / 2023-02-28

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қарши туманидаги Янги Батош маҳалласида 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.  

Маҳаллада аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва тадбиркорлик ривожига қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Фаолияти йўлга қўйилган тўқимачилик корхонаси, дорихона, минибанк, озиқ-овқат дўконлари ва хизмат кўрсатиш устахоналари ҳам аҳолига қулай шароит яратишнинг муҳим омилларидан.

[gallery-10738]

Ана шундай тадбирлардан яна бири – маҳаллада Касаначилик маркази ташкил этилмоқда. Бу ерда тикувчилик, чармдўзлик, гиламчилик маҳсулотлари тайёрланиши билан бирга касаначиларга иш ҳам ўргатилади. Буюртмаларни тайёрлашни тўлиқ ўзлаштирган касаначиларга уйида ишлаши учун керакли дастгоҳ ҳамда хомашё берилади.  

Марказ тўлиқ ишга тушса, қарийб 24 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.  

Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА