Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги барпо этилган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш гузарида 80 киши ишли бўлди
11:41 / 2020-12-06

Марҳамат туманининг Миришкор маҳалласида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш гузари ишга тушди.

Сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида гузар очилишига бағишланган тадбирда сўз олган туман ҳокими Бобуржон Юлдашев ва бошқалар кейинги йилларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Марҳаматда ҳам бунёдкорлик, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини гапирди.

Умумий лойиҳа қиймати 12 миллиард сўмга тенг мазкур аҳолига маиший хизмат кўрсатиш гузари тадбиркор Қобулжон Обидов томонидан барпо этилди. Гузарда автосалон, автомобилларга бензин қуйиш шохобчаси, автомобиль ювиш маскани мавжуд. Улар Хитой давлатидан олиб келинган замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, гузарда ошхона хизматлари ҳам йўлга қўйилди.

– Ушбу гузар аҳолига қатор қулайликлар яратади, – дейди “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рохатой Маликова. – Энг асосийси, бу ерда кўплаб ёшларимиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

Замонавий аҳолига маиший хизмат кўрсатиш гузарининг ишга тушиши билан 80 та янги иш ўрни яратилди.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА