Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги баҳолаш тизими оммалашади
12:32 / 2024-08-28

Президент таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини умумтаълим мактабларига жорий қилиш мақсадида 2023-2024 ўқув йилидан Бухоро вилоятидаги 28 та умумтаълим мактабида янги баҳолаш тизими тажриба-синовдан ўтказилди. Жараёнларга 5-11-синф ўқувчилари жалб этилиб, Президент ва ихтисослашган мактаблар “таянч мактаб” сифатида бириктирилди.

Айтиш жоизки, мазкур баҳолаш тизимининг амалдаги тизимдан фарқи — баҳолаш жараёнларида инсон омилининг минималлаштирилганида бўлиб, у ўқувчининг билимини объектив баҳолаш ҳамда тўғри йўналтиришга замин яратади.

– Бир йил мобайнида олиб борилган жараёнлар натижасида ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси сезиларли даражада ошди, – деди вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ф.Қурбонов. –Тажриба-синов жараёнлари мобайнида нафақат ўқувчилар ва ўқитувчиларда, балки ота-оналарда ҳам масъуллик ҳисси кескин ошгани кузатилди. Бу мактаб ва оиланинг бир мақсад йўлида бирлашишига ҳам хизмат қилмоқда.

2024-2025 ўқув йилида яна 126 та мактабда янги баҳолаш тизими жорий этиш ва бундай мактаблар сонини 154 тага етказиш режалаштирилган.

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири