Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги бадиий китоблар тақдимоти
15:42 / 2024-01-25

ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий давлат педагогика институтида навоийлик Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ақшагул Тулегенованинг “Кафтимдаги қалдирғоч” ва “Саодат” журналининг масъул котиби Муҳайё Рустам қизининг “Ой соҳили” номли шеърий китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, ижодкорлар ўз она юртининг гўзаллиги, севги ва муҳаббат изтиробларини, ҳаёт манзараларини ўзига хос бадиий бўёқлар, кутилмаган ташбеҳлар уйғунлигида ифодаланган.  

Ақшагул Тулегенова учун шеърият бегона эмас. “Кафтимдаги қалдирғоч” унинг 5-китоби.  

– Қонун ижодкорлиги билан шуғулланиш учун ҳуқуқ соҳасидан хабардорлик қанчалик муҳим бўлса, шеърлар битишда тил ва адабиётни пухта билиш шунчалик зарур, – дейди А.Тулегенова.

“Кафтимдаги қалдирғоч” китобидан ўрин олган шеърларнинг деярли барчаси инсон, халқ, Ватан ва мустақилликни тараннум қилувчи шеърлардир.

Муҳайё Рустам қизи Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган бўлсада, фаолияти Навоий вилояти билан бевосита боғлиқ. Мактабни тугатгач, Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олган. Навоий телерадиокомпанияси, “Дўстлик байроғи” газетаси, ЎзЛиДеп Навоий вилояти Кенгашида фаолият олиб борган.  

[gallery-15631]

– Азалдан шоирнинг қисмати лаҳзаларнинг шеърга айланишига гувоҳ бўлишдир, – дейди шоир, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Отабек Аслонов. – Ҳар иккала ижодкоримиз шеърларида самимийликни, ҳаётга тийрак кўз билан боқаётган қарашларни, безовта қалб туғёнларини кўрамиз. Уларнинг ўз оҳанги, ўз айтар сўзи ва қарашлари бор.  

Учрашувда ижодкорлар шеърларидан намуналар ўқиб беришди.

 

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат),

ЎзА мухбирлари