Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги автостанция ишга туширилди
18:21 / 2015-12-23

Андижон шаҳрида янги автостанция фойдаланишга топширилди.

Андижон шаҳрида янги автостанция фойдаланишга топширилди.

Президентимиз раҳнамолигида аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш, сервис тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Андижон шаҳрида барпо этилган янги автостанция ҳам шу йўналишдаги эзгу ишларнинг амалдаги ифодасидир.

Вилоят марказига кираверишдаги халқа йўлида бунёд этилган автостанция Марҳамат, Асака, Бўз, Шаҳрихон ва Балиқчи туманларидан вилоят марказига келувчи аҳолига хизмат кўрсатади. Автостанцияда 15 йўналиш бўйича 370 “Damas”, “Газель” ҳамда “Isuzu” русумидаги автотранспорт воситалари қатнови йўлга қўйилди. Улар кунига 10 минг йўловчини ўз манзилига етказиш имконига эга.

Бу ерда ҳайдовчилар ва йўловчилар учун барча қулайлик яратилган. Автомашиналарни техник текширувдан ўтказиш устахонаси, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш хонаси, кутиш хоналари ташкил этилиб, зарур воситалар билан жиҳозланган. Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолияти аҳолига қўшимча қулайликлар яратмоқда.

– Автостанциянинг ишга туширилиши аҳолига қулайлик яратиш баробарида, шаҳар ичкарисидаги автомобиллар тирбандлигининг олдини олади, – дейди “Нуроний” жамғармаси Андижон шаҳар бўлими раиси Тўрахўжа Раҳматжонов. – Бундай кенг кўламли бунёдкорлик ишлари туфайли шаҳар қиёфаси янада гўзаллашмоқда. Энг муҳими, бу ерда 50 дан зиёд янги иш ўрни яратилди.