Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги автомобил йўли фойдаланишга топширилди
13:42 / 2026-01-31

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл-Элликқалъа темир йўл йўналиши бўйлаб, Элликқалъа туманининг “Думанқалъа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туннель типидаги йўл ўтказгич устидан ўтувчи автомобиль йўли фойдаланишга топширилди.

Унинг очилиш маросимида Элликқалъа тумани ҳокими В. Ниязимбетов, нуронийлар, соҳа ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Қайд этилишича, йўл ўтказгичнинг узунлиги 18 метр, эни 10 метр бўлиб, қурилиш ишлари "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан амалга оширилган.

Мазкур автомобиль йўлининг ишга туширилиши транспорт ҳаракатини тартибга солиб, тирбандликларнинг олдини олишга хизмат қилади ҳамда аҳоли учун қулайликларни янада оширади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА