Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Янги авлод» саноат зонасида 2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
18:50 / 2025-12-16

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгуси йилга янги марраларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Жумладан, келаси йили Сергелида майдони 120 минг квадрат метр бўлган 70 миллион долларлик замонавий агрологистика ва омборхона ишга туширилади.

Янгиҳаётдаги «Янги авлод» саноат зонасида электротехника, тўқимачилик, автомобилсозлик ва озиқ-овқат соҳасида 2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ерда Бирлашган Араб Амирликларининг «DP Wоrld» компанияси замонавий логистика тизимини йўлга қўяди.

Ушбу саноат зонаси Янгиҳаёт ва Бектемирдаги 640 гектар ҳисобидан кенгайтирилади. Бунинг ҳисобига умумий қиймати 3 миллиард долларлик экология талабларига мос ва юқори технологик янги лойиҳаларни бошлаш топширилди.

«Янги авлод» саноат зонаси бошқарувига илғор хорижий компанияни жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

ЎзА