English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги авлод дарсликларини яратиш соҳа мутахассисларидан жиддий ёндашувни талаб этади
19:31 / 2022-09-19

Маълумки, барча мактаб дарсликларини комплекс текширувдан ўтказиш, улардаги мавжуд хато ва камчиликларни аниқлаш, сифатини яхшилаш бўйича Президент Администрацияси, Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ва яна бир қатор ташкилотларнинг масъул вакилларидан иборат катта ишчи гуруҳ тузилган. Шунингдек, 2022 йил халқ таълими тизимидаги дарсликларни янгилаш учун 605 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган.

Хўш, янги авлод дарсликлари дастурлари ким томонидан тузилган? Улар текширилганми?

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълумотларига кўра, янги авлод дарсликларини яратиш учун Миллий ўқув дастурларни ишлаб чиқиш жараёнига 48 нафар олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, 33 нафар академик лицей мутахассислари, 46 нафар Малака ошириш марказларидан мутахассис, 75 нафар умумтаълим мактабларининг амалиётчи ўқитувчилари ҳамда 44 нафар фан методистлари жами 246 нафар маҳаллий экспертлар жалб қилинган.

Шунингдек, бу жараёнда 5 нафар Буюк Британиядан, 1 нафар АҚШдан 1 нафар Испаниядан, 1 нафар Англиядан жами 8 нафар хорижий эксперт иштирок этган.

Бундан ташқари, Миллий ўқув дастури Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошчилигидаги ишчи гуруҳлар томонидан мактабгача таълим ва олий таълим дастурлари билан узвийлиги таъминланган ва такомиллаштирилган. Аммо қайд этиш лозимки, мактаб ўқувчилари учун чиқарилаётган ўқув дарсликлари хато ва камчиликлардан холи эмас.

Дарҳақиқат, дарсликни чоп этиш масаласи осон иш эмас. Мазкур вазифа соҳа мутахассисларидан жиддий ёндашувни талаб этади. Чунки ҳар бир чиқарилаётган дарслик ёш авлоднинг мукаммал таълим олишига ва мамлакат тараққиётига хизмат қилиши лозим.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА