Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ҳамкорлар ва манфаатли шартномалар
17:07 / 2015-05-07

Жиззахда IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг вилоят ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда 300 дан ортиқ ишлаб чиқариш субъекти 645 турдаги маҳсулотлари билан иштирок этди.

Жиззахда IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг вилоят ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда 300 дан ортиқ ишлаб чиқариш субъекти 645 турдаги маҳсулотлари билан иштирок этди.

Ярмарка павильонларига қўйилган маҳсулотлар тури ўтган йилдагидан анча кўплиги мамлакатимизда саноат ишлаб чиқариши жадал суръатларда ўсаётгани далолатидир. Бу йилги кўргазмада кўплаб янги корхоналар ўзларининг янги турдаги маҳсулотлари билан иштирок этди. Жумладан, “Жиззах махсус индустриал зонаси”да ишга туширилган янги корхоналарнинг маҳсулотлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Президентимизнинг 2013 йил 18 мартдаги “Жиззах махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги “2013-2016 йилларда Жиззах вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш” дастури ижроси доирасида бу ерда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ушбу дастур доирасида ўтган йили 331 миллиард сўмлик маблағ ўзлаштирилиб, 237 лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди.

Бу лойиҳалар асосида 195 янги корхона ташкил этилди. Натижада корхоналар сони, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва тури сезиларли даражада кўпайди. Жорий йилнинг биринчи чорагида саноат соҳасида 18 лойиҳа амалга оширилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,4 фоизга ўсди.

Ярмаркада иштирокчилар сони ва маҳсулот турининг кўплиги тузилган шартномалар ҳажмида ҳам ўз аксини топди. Ўтган йилги ярмаркада 5 миллиард сўмлик шартнома тузилган бўлса, бу йил бу кўрсаткич 10 миллиард 800 миллион сўмдан ошди.

– Мамлакатимизда анъанавий ўтказиб келинаётган ушбу ярмарка янги шериклар топиш ва шартномалар тузиш учун катта имконият яратиб бермоқда, – дейди полиэтилен қувури ишлаб чиқарадиган “Jizzax polimerplast” корхонаси раҳбари ўринбосари Содиқ Бобоев. – Ўтган йилларда корхонамизда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 9 миллиард сўмликдан зиёдини мазкур ярмарка орқали сотдик. Бу йил ҳам кўплаб шартномалар имзоладик.