French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Yandex Go: йўл-транспорт ҳодисалари хавфини камайтириш муҳим
19:19 / 2022-08-25

Йўл ҳаракати қоидалари ва тезлик тартибига қатъий риоя қилиш шаҳар йўлларида ҳалокатларсиз ҳаракатланишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Yandex Go Ўзбекистонда компаниянинг янги ишланмаси-буюртмалар бажарилиши вақтида автомобиллар ҳаракати тезлигини автоматик равишда назорат қилиш технологиясини ишга туширди. Мониторинг хизмат кўрсатиладиган барча еттита шаҳарда ишлайди.

Ҳайдовчи буюртмани бажараётган вақтда технология GPS ёрдамида унинг йўл харитасини кузатади ва унинг ҳаракат тезлигини аниқлайди. У манзилни белгилаш учун фойдаланиладиган навигатор маълумотлари бўйича ушбу ҳудудда рухсат этилган максимал тезлик билан таққослайди. Агар ҳайдовчи белгиланган тезликдан ошиб кетган бўлса, тизим бу ҳақда уни ҳайдовчилик иловаси орқали огоҳлантиради.

Технология сигнал билан юзага келиши мумкин бўлган шовқинлар, жумладан координаталардаги кутилмаган ўзгаришларни ҳисобга олади ва бундай оғишларни ажратиб олишга қодир. Бир неча огоҳлантиришлардан сўнг, алгоритм ҳайдовчининг хизмат кўрсатиш буюртмаларига киришини вақтинча чеклайди.

- Биз Ўзбекистон шаҳарларида хавфсизликка катта эътибор қаратамиз, - дейди Марказий Осиё бозорларини ривожлантириш бўйича Yandex Go компаниясининг ижрочи директори Тамирлан Шапиев. – Янги технология ҳайдовчиларга белгиланган тезликни назорат қилиш ва йўл-транспорт ҳодисалари хавфини камайтиришга ёрдам беради. Буни бошқа мамлакатлар мисолида кўриб чиқадиган бўлсак, тезлик меъёридан ошиб кетган ҳайдовчиларнинг 70 фоизидан ортиғи тизимдаги иккинчи огоҳлантиришдан сўнг бундай қилишни тўхтатади.

ЎзА